Ўзбекистон ИИВда қатор лавозим ўзгаришлари амалга оширилди
Ўзбекистон ИИВда қатор лавозим ўзгаришлари амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида қатор лавозим ўзгаришлар юз берди, деб хабар қилмоқда кун.уз нашри.ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Полковник Саидкарим Нишонбоев Ўзбекистон ИИВ бошлиғи ўринбосари, полковник Айтбай Темирханов эса Қорақалпоғистон ички ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилган kun.uz нашри "Постда" газетасига таянган ҳолда.
Бундан ташқари, Полковник Алишер Эргашев Ўзбекистон ИИВ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармаси бошлиғи, Нодир Қурбонов эса ИИВ Жиноий қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида иш юритадиган бўлди. Фарғона вилояти ички ишлар органларида ҳам лавозим ўзгаришлари амалга оширилди. Жумладан, подполковник Фаррух Ўсаров вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси бошлиғи лавозимига, подполковник Раҳмонали Мусаев Фарғона шаҳар ички ишлар бошқармасига, подполковник Азимжон Юлдашев Қўқон ИИБга, подполковник Қудратжон Ўринбоев Қувасой ички ишлар бўлимига, подполковник Зиёҳидин Ғафуров Учкўприк туман ИИБга раҳбар этиб тайинланишган. Подполковник Отабек Сайдаҳмедов Самарқанд вилоят Қўшработ туман ички ишлар бўлимини бошқаради.Read more: