Туркия давлати ИШИДга аъзо бўлган 82 нафар ўзбекистонликни депортация қилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i48626-Туркия_давлати_ИШИДга_аъзо_бўлган_82_нафар_ўзбекистонликни_депортация_қилади
Туркия давлати, ҳозирда вақтинча сақлаш марказларида бўлган ИШИД террорчилик ташкилотининг 959 нафар аъзосини депортация қилмоқчи.
(last modified 2019-11-15T12:56:34+00:00 )
ноябр 15, 2019 17:56 Asia/Tashkent
  • Туркия давлати ИШИДга аъзо бўлган 82 нафар ўзбекистонликни депортация қилади

Туркия давлати, ҳозирда вақтинча сақлаш марказларида бўлган ИШИД террорчилик ташкилотининг 959 нафар аъзосини депортация қилмоқчи.

Кун сайтига кўра, депортация қилинадиган шахслар орасида 82 нафар ўзбекистонлик, 10 нафар қозоғистонлик, 23 нафар қирғизистонлик, 6 нафар туркманистонлик ва 99 нафар россиялик бор. 

Нашрнинг ёзишича, вақтинча сақлаш марказидаги 959 нафар шахснинг 147 нафари ёш болалардир. Болаларнинг аксарияти Суриядаги можаро вақтида ота-онасини йўқотгани айтилади.

Шунингдек, депортация қилинувчи хорижий фуқаролар орасида 17 германиялик, тўрт украиналик, уч нидерландиялик, икки франциялик, 29 нафар озарбойжонлик, 13 мисрлик, 11 афғонистонлик, тўққиз фаластинлик, олти покистонлик ҳамда бошқа давлатлардан фуқаролар бор.