Фарғона вилояти ҳокими “ўртоқ полковник”ка тадбиркорнинг соқоли ва сочини қирдиришни буюрдими?
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i48636-Фарғона_вилояти_ҳокими_ўртоқ_полковник_ка_тадбиркорнинг_соқоли_ва_сочини_қирдиришни_буюрдими
Ижтимоий тармоқда Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевникига ўхшаш овоз эгасининг аудиоси тарқалди. Унда амалдорнинг тадбиркорни сўроқ қилиши ва қандайдир лойиҳани рад этиши, залдан чиқариб юбориши ва "ўртоқ полковник"дан унинг соқоли ва сочини яхшилаб қирдиришни буюриши муҳрланган.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
ноябр 16, 2019 13:48 Asia/Tashkent
  • Фарғона вилояти ҳокими “ўртоқ полковник”ка тадбиркорнинг соқоли ва сочини қирдиришни буюрдими?

Ижтимоий тармоқда Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевникига ўхшаш овоз эгасининг аудиоси тарқалди. Унда амалдорнинг тадбиркорни сўроқ қилиши ва қандайдир лойиҳани рад этиши, залдан чиқариб юбориши ва "ўртоқ полковник"дан унинг соқоли ва сочини яхшилаб қирдиришни буюриши муҳрланган.

Амалдор: “Шерзод” фермер хўжалиги…. Ипотекабанк. Соқолини қаранглар! Танийсизми, бу кишини? Фермер хўжалигининг бошлиғимисиз?”

Тадбиркор: “Иш юритувчисиман. Хўжайин Тошкентда эди.”

Амалдор: “Илтимос қилса, келавердингизми ўрнига?”

Тадбиркор: “Йўқ, йўқ, йўқ.”

Ҳоким: “Ўчир бу лойиҳани! Тушунтиришингга ҳам, бошқанггаям, хўжайинггаям салом айтиб қўй. Бор, залдан чиқ, бор.”

Сўнг амалдор залдаги бошқа кишига шундай деган: "Ўртоқ полковник, соқолиниям, сочиниям ялтиллатиб, қирдириб олинг. Қаранг, соқолини ҳам, сочини ҳам анақа қилинг. Хўпми, давай, бўлинг.

sof.uz/4m7