Канадада етти нафар ўзбекистонлик, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлди.
(last modified Fri, 29 Nov 2019 11:56:02 GMT )
ноябр 29, 2019 16:56 Asia/Tashkent
  • Канадада  етти нафар ўзбекистонлик, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлди.

27 ноябрь куни кечқурун Онтарионинг Маркхэм шаҳридан Квебек провинциясининг Квебек шаҳри томон парвоз қилган самолёт Кингстон яқинидаги ўрмонли ҳудудга қулади. Ҳодиса оқибатида етти нафар ўзбекистонлик, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлди.

Канада Транспортдаги хавфсизлик кенгашининг (The Transportation Safety Board of Canada – TSB) тасдиқлашича, Piper PA-32 самолёти Батонвилл аэропортидан парвоз қилган ҳамда Квебек Сити томон йўл олган.

Техасда истиқомат қилган ўзбекистонлик Отабек Облоқулов, унинг рафиқаси ва 3, 11 ва 15 ёшдаги уч нафар фарзанди, шунингдек, Торонтода яшаган Бобомурод Набиев ва унинг рафиқаси ҳалок бўлган. Уларнинг барчаси асли ўзбекистонликдир.

Воқеага об-ҳаво шароити ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги истисно этилмаяпти.

27 ноябрь куни Кингстонда Environment Canada томонидан махсус огоҳлантириш эълон қилинди, унда жуда кучли шамол эсиши айтилган.