Марказий Осиё республикалари орасида Ўзбекистонда энг кўп пенсионерлар яшайди
(last modified Mon, 02 Dec 2019 08:18:27 GMT )
декабр 02, 2019 13:18 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё республикалари орасида Ўзбекистонда энг кўп пенсионерлар яшайди

Тарқатилган маълумотларга биноан, Ўзбекистода 3 миллион 500 мингга яқин пенсионерлар истиқомат қилишади.

Станродор сайтига таяниб, Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Марказий Осиёнинг 4 республикасида 65 миллион 600 нафар аҳоли яшайди ва уларнинг 7 миллион 700 нафарини пенсионерлар ташкил қилади.

Шу тартибда  3 миллион 500 мингга яқин пенсионерлар Ўзбекистонда,  2 миллион 800 минг Қозоғистонда  ва 760 минг нафар пенсионерлар Қирғизистнда қайдга олинган.

Бу кўрсаткичнинг энг қўйи сатҳида Тожикистон туради ва бу мамлакатда 665 минг нафар пенсионерлар бор.

Мазкур маълумоларга биноан, Тожикистонда пенсияга чиққан эркаклар  пенсиясини қариб 10 йил ва Ўзбекистонда эса 11 йил давомида олишади.

Марказий Осиёдаги пенсионерлар  қийин вазиятда эканлиги чунки  уларнинг нафақаси  кўп мавридларда етмайди.

 Тожикистон пенсионарлари  маиший харажатлари тўланишидан кеийн улар учун фақат 5 доллар маблағ қолади ва бу маблағ кундалак турмуш харажатларидан 10 баравар камро эканлигини келтирилган.

Ўзбекистонда ҳам аҳвол унча яхши эмас ва ўзбек пенсионерларига ҳам нафақалари бир неча кун етадию холос.

Аммо Қирғизистонда   барча харажатларидан кейин пенсионерлар учун 81 доллар қолади ва пенсионер шахс бу мамлакатда эҳтиёж сезадиган маҳсулотлари ва дориларини харид қилиш имкониятига эгадир.

Қозоғистонда эса вазият яна яхшироқ бўлиб,  барча  маиший харажатларидан кейн улар учун 116 доллар пул қолади.

 

Ёрлиқ