Имон Каримова онасининг ҳибси узайтирилгани ҳақида маълум қилди
Гулнора Каримованинг қизи онасининг қамоқда сақланиши муддатини узайтирилганини эълон этди.
Спутник сайтика кўра, Гулнора Каримованинг қизи онасининг қамоқ жазоси муддати қачон, ким томонидан ва қанча муддатга узайтирилганлиги ҳақида аниқлик киритмаган.
"Ўтказилаётган терговнинг бош мақсади - Гулнора Каримовани барча эҳтимолий иқтисодий ва ижтимоий муаммоларда айбдор қилиш", - деб ёзади Имон.
Имоннинг сўзларига кўра, тез орада янги маълумотлар чиқиши кутиляпти.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил июль ойида iman.k17 аккаунтида Гулноранинг қамоқда сақланиши мавзусига доир маълумотларнинг чоп этилишига доир саволга жавобан Имон Каримова ушбу саҳифа ҳақиқатда ўзига тегишлилили, аммо хабарлар бошқалар томонидан тайёрланишини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг биринчи президенти қизи Гулнора Каримова Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 18 декабрдаги ҳукми билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Сал олдин Бош прокуратура Гулнора Каримованинг чет элдаги активларини қайтариш бўйича ишларни давом эттираётганини маълум қилган эди.
Бош прокуратура Гулнора Каримованинг 12 хорижий мамлакатда жами 1,5 миллиард доллар мол-мулки борлигини аниқлаган. Шундан энг каттаси қисми – 800 миллион долларлик мулк Швейцарияда сақланади.