Ўзбекистоннинг 7та вилояти аҳолиси светсиз қолди -ми?
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i48859-Ўзбекистоннинг_7та_вилояти_аҳолиси_светсиз_қолди_ми
"Ўзбекистон МЭТ" АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, 6 декабрь куни "Толимаржон иссиқлик электр станцияси"да 800 мВтли 1-энергоблок технологик ҳимоя ишлаши сабабли носозлик ҳолати билан ўчди.
(last modified 2019-12-07T05:57:48+00:00 )
декабр 07, 2019 10:57 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг 7та вилояти аҳолиси светсиз қолди -ми?

"Ўзбекистон МЭТ" АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, 6 декабрь куни "Толимаржон иссиқлик электр станцияси"да 800 мВтли 1-энергоблок технологик ҳимоя ишлаши сабабли носозлик ҳолати билан ўчди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, "Бунинг натижасида Ўзбекистоннинг Қашкадарё, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида аварияга қарши автоматика тизими орқали истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилди", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, техник ҳолат туфайли юз берган носозликдан сўнг дарҳол энергетика тизимидаги мавжуд захира қувватларини ишга солиш эвазига электр таъминотидан узилган истеъмолчиларга кучланиш бериш чоралари кўрилган.

Миллий диспетчерлик марказига маълум қилинган хабарларга кўра, айни пайтда "Талимаржон ИЭС" энергоблокининг авариявий ўчиш сабаблари аниқланиб, ишга тушириш юзасидан зарур чоралар кўрилмокда.

Бу ҳақда "Иссиқлик электр станциялари" АЖ матбуот хизмати расмий баёнот қилиши кутилмоқда.