Хориждаги ўзбекистонликлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловида муддатидан олдин овоз бериш
(last modified Sun, 15 Dec 2019 06:56:42 GMT )
декабр 15, 2019 11:56 Asia/Tashkent
  • Хориждаги ўзбекистонликлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловида муддатидан олдин овоз бериш

Куни кеча АҚШнинг Орландо шаҳрида (Флорида штати, ) Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловида муддатидан олдин овоз бериш ташкиллаштирилди.

Кун сайтига кўра, 22 декабрь – сайлов куни Вашингтон шаҳридаги элчихонага бориш имкониятига эга бўлмаган фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларидан фойдаланишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида ушбу штатда биринчи марта муддатидан аввал овоз бериш ташкиллаштирилди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тақдим этган маълумотга кўра, муддатидан аввал овоз беришнинг илк кунида 70 дан ортиқ ҳамюртларимиз ўз фуқаролик танловларини намойиш қилдилар.  

парламенти сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш 15 декабрь куни Жоржия штати Атланта шаҳрида ва Канаданинг Торонто шаҳрида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига мувофиқ, АҚШ ҳудудида 150-Шайхонтоҳур сайлов округига бириктирилган мамлакатимизнинг Вашингтон шаҳридаги элчихонасида 12- ва Нью-Йорк шаҳридаги бош консулхонасида 33-сайлов участкалари ташкил этилган.

14 декабрь куни Стокҳолм шаҳрида Швецияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари муддатидан аввал овоз берган.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, Германия ҳудудида 8- ва 47-сайлов участкалари тузилиб, улар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 140-Дархон сайлов округига бириктирилди.

Шунингдек 14 декабрь Туркияда Ўзбeкистон фуқаролари Олий Мажлис қонунчилик палатаси сайловида муддатидан олдин овоз беришди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, Туркия ҳудудида 2 та – Анқарадаги элчихона ва Истанбулдаги бош консулхонада сайлов участкалари тузилиб, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 148-Шайхонтохур сайлов округига бириктирилди.