Россиянинг ҳарбий масъули АҚШ самолётларини Сурия ҳарбий базасига зарба берганини танқид қилди
(last modified Sun, 18 Sep 2016 12:11:48 GMT )
сентябр 18, 2016 17:11 Asia/Tashkent
  • Сергей Рудской Москвада ўтказилган пресс- конференция
    Сергей Рудской Москвада ўтказилган пресс- конференция

Россиянинг юқори мартабали ҳарбий масъули АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалицияни Сурия армияси ҳарбий базасига берган зарбаларини қаттиқ қоралади.

Ройтерз ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Россия армияси бош штаби амалиётлар маркази қўмондони Сергей Рудской Москвада ўтказилган пресс- конференцияда, Дейруззуврдаги Сурия ҳарбийлар базасига қарши АҚШ бошчилигидаги коалиция уюштирган авиазарбаларини қаттиқ танқид қилар экан, Вашингтон давлатини Сурияда ўз хатти- ҳаракатлари учун Россия билан мувофиқлаштириш масаласига эътибор бермайдигани туфайли ушбу кўпталофатли ҳужумлар амалга тоширилган деб изоҳлаб ўтди.

Рудской ўз сўзларида, АҚШ ҳарбий учоқлари томонидан Сурия армияси базаси бомбардимон этилганидан кеийн, ИШИД террористлари ҳам Дейруззуврга қарши ҳужумларини бошлашди ва ҳорзиргача икки томон ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар давом этмоқда деб қўшимча қилди.

Кеча АҚШ давлат ҳарбий учоқлари,  Суриянинг Дейруззуврдаги ҳарбий базасини бомбардимон этдилар. Бу авиазарбаларда Суриянинг ўнлаб ҳарбийлари қурбон бўлди