Алишер Назар
“Молчилик тарихида бунақаси бўлмаган” (сатира)
Бугунги ҳаёт ҳақида аччиқ ҳақиқат.
– Қаердан келяпсан, Маллахон?
– Ҳе ўлсин, РУВДидан! Паспортга боргандим...
– Олдингми?– Ололмадим, навбат кўп... Ҳаммаёқ мол! Саники нима бўлди?
– Расмга тушдим у куни.. Падарига лаънат қийин экан... Ҳали ўнг туёғингизни қўйинг дейди, ҳали чапини қўйинг, дейди.
– Эй, ўлмаган қул кўраркан, дугон. Шу кунларни ҳам кўрдик. Сенинг буқангнинг бахти бор экан, омон-омон замонларда сўйилиб кетди.
– Ҳааа, нимасини айтасан, молчилик тарихида бунақаси бўлмаган. Ҳали прописка ҳам деб куйдирмаса бўлди.
– Булардан ҳар бало кутиш мумкин. Биттаси “вилоятликлар энди пойтахтга участкавойнинг жетони билан кирсин” деганмуш.
– Вооой ярамас, калла борми буларда?!
– Партияга калла шартмас...
– Шу бизга паспорт олиш масаласини ҳам шунга ўхшаган биттаси кўтарди-да.
– Ҳеч кимга айтмагину, ўзи ҳаммаёқни шунга ўхшаганлар босиб кетди. Биттаси бундан кейин битта оилага икки ярим миллион сўм етади деганмуш. Энди ужинга нон-пон, пўчоқ-мучоқ ҳам чиқмайди.
– Падарига лаънат! Бир грамм ҳам сут бермайман бундан кейин!
– Йўўў, бундай қила кўрма, шессекундда йўқ қиворишади! Далага кетасану қайтмайсан, тамом. Ўтлайман деб жарга тушиб кетибди, дейишади. Ҳаёт шу, Маллахон! Ундан кўра сутингни бериб, хизматингни қилавер!
– Хўп...