Юнусободдаги авария қурбонлари шахси аниқланди
(last modified Thu, 19 Dec 2019 03:33:00 GMT )
декабр 19, 2019 08:33 Asia/Tashkent
  • Юнусободдаги авария қурбонлари шахси аниқланди

ФВВ матбуот хизмати Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юзага келган фавқулодда ҳолат бўйича қўшимча маълумотни эълон қилди.

Айни пайтда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан юзага келган ҳолатни зудлик билан бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига мувофиқ содир бўлган ҳодиса сабабларини ва оқибатларини жойида ўрганиш, зудлик билан бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Қидирув ва қутқарув ишлари натижасида тупроқ остидан беш кишининг жасади олиб чиқилди ва уларнинг шахси аниқланди. Улар:

1. Ж.Равшанов, 1989 йилда туғилган.

2. Т.Абдуллаев, 1957 йилда туғилган.

3. Д.Абдуллаев, 1999 йилда туғилган.

4. А.Диёров, 1986 йилда туғилган.

5. И.Рахматов, 1996 йилда туғилган.

Ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва бартараф қилиш ишлари давом этмоқда.