декабр 19, 2019 12:14 Asia/Tashkent
  • Токиода Ўзбекистонда президенти ва  Япония парламенти вакиллар палатаси раисининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон президенти Япония вакиллар палатаси раиси Тадамори Осима билан Ўзбекистон—Япония парламентлараро муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Дарё сайтига кўра, учрашувда Япония парламентининг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси фаол ишлаётгани катта мамнуният билан қайд этилди. 

Кунчиқар мамлакатнинг парламентаризм соҳасидаги тажрибасини ўрганиш бўйича қўшма тадбирлар ўтказиш ва ўзаро алмашинувларни кенгайтиришга келишиб олинди

Шавкат Мирзиёев Вакиллар палатаси мажлислари ўтадиган асосий зал билан ҳам танишди.

Ёрлиқ