декабр 24, 2019 11:38 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев   МДҲ Ижроия қўмитаси раиси  ва ЕХҲТ Парламент ассамблеяси раисини  қабул қилди

Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан кузатувчилар миссияси бошчилигида Ўзбекистонда бўлиб турган МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев

Спутник сайтига кўра, давлат раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга навбатдаги сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш даврида МДҲ миссияси фаол ишлагинини таъкидлади.

Сергей Лебедев сайловни кузатишда иштирок этиш таклифи, қолаверса, Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар ва Ижроия қўмитадан 180 вакилдан иборат МДҲ кузатувчилар миссиясининг самарали фаолиятини таъминлаш йўлида яратилган қулай шароитлар учун самимий миннатдорлик билдирди. 

Сайлов жараёни юксак савияда ташкил этилгани, миллий қонунчилик ва халқаро стандартларга тўлиқ мос равишда ўтгани қайд этилди. 

МДҲ Ижрочи котиби сайлов кўп партиявийлик асосида, эркин, шаффоф ва рақобат муҳитида ўтгани, мамлакатдаги демократик ўзгаришларни чуқурлаштиришнинг муҳим омили бўлганини таъкидлади. 

Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистоннинг Ҳамдўстлик мамлакатлари билан кўп томонлама ҳамкорлиги истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Республиканинг 2020 йилда МДҲда раислигини самарали ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Кеча шунингдек Шавкат Мирзиёев, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси (ЕХҲТ ПА) раиси Георгий Церетелини қабул қилди.

Кун. уз сайтининг хабар қилишлича, ЕХҲТ ПА раиси Ўзбекистоннинг ассамблеядаги иштироки ЕХҲТга аъзо давлатлар қонун чиқарувчи органлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш доирасида мамлакатнинг манфаатларини илгари суришда янги имкониятлар очганини таъкидлади.

Учрашув сўнгида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги сайловларни кузатиш бўйича узоқ ва қисқа муддатли миссияларининг фаолиятига қулай шароитлар яратилгани учун миннатдорлик билдирилди.

 

 

Ёрлиқ