Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистонга келади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i49328-Россия_ТИВ_раҳбари_Ўзбекистонга_келади
2020 йилнинг 12-13 январь кунлари Сергей Лавров расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 30, 2019 11:53 Asia/Tashkent
  • Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистонга келади

2020 йилнинг 12-13 январь кунлари Сергей Лавров расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

Кун.уз сайтига кўра, Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистон  президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш ва Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (университет) Тошкент шаҳридаги филиалига бориш кўзда тутилган.

Бўлажак музокараларда икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг қатор масалалари муҳокама қилинади. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолаш ҳам режалаштирилмоқда.