Ӯзбекистон ӯтган йил давомида (1)
Бугунги дастуримизда 2019 йил давомида ушбу мамлакатда юз берган улкан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- 2019--Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили.
- Алишер Усмонов: Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёга тинчликни қайтарди.
- Шавкат Мирзиёев Германияга сафар қилди.
- Ўзбекистонга кўп марталик виза нархи эълон қилинди.
- Ўзбекистон жаҳоннинг энг кучли армиялари рўйхатида 10 поғонага кўтарилди.
- Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида музокаралар ўтказилди.
- Тошкентда Марказий Осиё энергетика-инвестициявий анжумани бӯлиб ӯтди.
- Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.
- Швейцария суди Гулнора Каримова иши бўйича иккита муҳим қарор қабул қилди.
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кириб келаётган янги — 2019 йилни Ўзбекистонда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилишни таклиф этди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.
“Ҳеч қайси давлат инвестицияни ривожлантирмасдан, ҳеч қандай натижага эришмайди. Энг мураккаб йўл, бу инвестиция жозибардорлигини сармоядорларга етказиш бўйича катта ишларни қилишимиз керак. Муҳитни яратмас эканмиз, олдимизга қўйган юксак марраларга эришолмаймиз.
Муҳитни яратмас эканмиз, олдимизга қўйган юксак марраларга эришолмаймиз. Жуда катта марра оляпмиз. Қарор, қонун, фармон, керак бўлса кадрлар дунёқарашини ўзгартиришимиз керак. Жойлардаги тўсиқларни олиб ташласак, инвестиция муҳити таъминланади”, - деган эди президент2018 йилнинг сӯнгги кунлари.
Х Х Х
Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Россиянинг Forbes нашрига берган интервьюсида Алишер Усмонов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Биринчидан, у Марказий Осиёга тинчликни қайтарди. Бу Марказий Осиёдаги барча етакчилар томонидан тан олинмоқда. Бу жуда муҳим. Аввалги бошқарув даврида жуда кескин вазият бор эди, душманликка ҳам бориб етганди: биродар дўстона давлатлар - Тожикистон, Қирғизистон билан чегаралар миналаштирилди. Илгари Ўзбекистоннинг позицияси туфайли тинчликка эришиш қийин эди.
Иккинчидан, у ҳам Вашингтон, ҳам Москва билан тенг ҳуқуқли асосда дўст. Учинчидан, Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласига самарали ечим топиш учун халқаро майдонда рол ўйнай бошлади.
У ерда ўзгача фикрловчиларга нисбатан режимнинг эркинлашиши юз бермоқда, мамлакатга кириш ва чиқиш бўйича мавжуд бўлган тақиқлар йўқ қилинмоқда ва ҳоказо. Бир сўз билан айтганда, жамият, давлат ва иқтисодиёт қайта ташкил этилмоқда», — дейди тадбиркор.
Нашр мухбирининг «Мамлакатни демократлаштириш юз бермоқда, деб айта оламизми?» деган саволига Алишер Усмонов қуйидагича жавоб берди:
«Бу нотўғри. Мен бу сўзни ёқтирмайман. Демократия ўзи нима? Бу халқнинг ҳокимиятни сайланганларга бериш ҳуқуқи. Кейинчалик бу сайланганлар баъзан ўзининг қолган умри давомида уни бошқаради. Президент Мирзиёевда халқ томонидан тўла ишонч бор. Ишонаманки, у бу ишончни оқлайди».
Х Х Х
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Федерал канцлер Ангела Меркелнинг таклифига биноан 2019 йил 20 январь куни расмий ташриф билан Германия Федератив Республикасига жўнаб кетди.
Шавкат Мирзиёевнинг ҳамма саъй-ҳаракатлари, барча сафарларидан мақсад битта – халқимиз манфаатини таъминлаш. Иқтисодий, инвестициявий ва технологик жиҳатдан улкан имкониятларга эга Германия билан ҳамкорликдан ҳам катта мақсадлар кўзланган, деб келтирган Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Учрашув ва музокарлар натижасида иқтисодиёт, молия, инвестиция, инновация, илм-фан, техника, таълим ва маданият соҳаларида муҳим ҳужжатлар имзоланди.
Х Х Х
Бундай виза муддатини чегараланмаган миқдорда, Ўзбекистондан чиқмаган ҳолда узайтириш мумкин
Ўзбекистонда уч йиллик муддатга бериладиган кўп марталик визани расмийлаштириб бериш учун консуллик йиғим миқдори ўрнатилди.
Ўзбекистонга кўп марталик кириб/чиқиш ҳуқуқини берувчи уч йиллик муддатга эга визани олиш 350 доллар бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга 8500 ЭКИҲ дан кам бўлмаган миқдорда (акция ва хўжалик жамиятларидаги улушларни харид қилган, чет эл корхонасини тузган) чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 3 йиллик кўп марталик визани расмийлаштиришлари мумкин.
Бундай виза муддатини чегараланмаган миқдорда, Ўзбекистондан чиқмаган ҳолда узайтириш мумкин.
Х Х Х
Рейтингда жами 136 та давлат иштирок этган. Экспертлар 50 дан ортиқ кўрсаткичлар бўйича давлат армиялари баҳоланган.
Sputnik. Global Firepower таҳлилий маркази эълон қилган рейтингга кўра, Ўзбекистон армияси жаҳоннинг энг кучли армиялар рўйхатида юқорига кўтарилиб, 39 ўринни эгаллади. Ўтган йилда Ўзбекистон 48-чи ўринда эди.
Рейтинг ҳисоботида Ўзбекистон армиясида 79 та самолёт, улардан 88 та транспорт, 69 та қирувчи, 89 та ҳужум ва 2 та ўқув самолётлари, 79 та вертолёт, улардан 25 таси ҳужум вертолётлари, 420 та жанговар танк, 715 та зирҳли машиналар ҳамда 1 мингдан артиллерия мавжудлиги кўрсатилган.
Рейтинг биринчи ўринида АҚШ кўрсатилган. Иккинчи Россия, учинчи Хитой армияси қайд этилган.
Х Х Х
Ӯтган йилнинг 11-13 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида битим (КШҲБ) лойиҳаси бўйича музокараларнинг 4-босқичи бўлиб ўтди.
Кун. сайтига кўра, тадбир давомида мутахассислар сиёсий, тармоққа оид ва савдо масалалари бўйича алоҳида ишчи гуруҳларини туздилар ва КШҲБ лойиҳасини батафсил муҳокама қилдилар.Ўзбекистон делегацияси турли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат.
Мунозаралар иштирокчиларининг конструктив ёндашуви ва оқилона келишуви туфайли ушбу ҳужжатнинг кўплаб муҳим жиҳатлари бўйича сезиларли илгарилаш ва ўзаро тушунишга эришилди.
Учрашув якунларига кўра томонлар 2020 йилнинг бошида Тошкент шаҳрида навбатдаги музокаралар турини ўтказишга келишиб олдилар, дейилади маълумотда.
Х Х Х
Тошкентдаги “Анжуманлар саройи”да МОМИИ (ЦАРЭС) аъзолари бўлган давлатлар энергетика вазирлари иштирокида Марказий Осиё энергетика-инвестициявий анжумани бӯлиб ӯтди.
Энергетика вазирларининг ўзаро мулоқоти давомида МОМИИ аъзолари бўлган давлатлари вакилларининг ўзаро декларацияси имзоланди. Бу ҳужжатда давлатлар ўзаро ҳамкорликдаги 2030 йилга мўлжалланган энергетик стратегия ҳамда БМТнинг “тоза ва арзон” энергия бўйича 7 мақсади юзасидан қатор маълумотлар жамланган.
“Марказий Осиёда инвестицион тўсиқларни ошиб ўтиш: ўтиш даврида бизнесни энергетик бозорга жалб этиш” мавзусидаги суҳбат билан давом этган анжуман Ўзбекистон ҳукумати ва Осиё тараққиёт банки, МОМИИ васийлигида ўзаро ҳамкор бўлган 11 давлат вакиллари ҳамда кўплаб меҳмонлар иштирокида бўлиб ўтди.
Шунингдек энергетика вазирларининг B-2-B форматидаги учрашувлари ҳам ӯтказилди.