Гулнора Каримова жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланди
(last modified Mon, 06 Jan 2020 12:20:08 GMT )
Январ 06, 2020 17:20 Asia/Tashkent
  • Гулнора Каримова жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланди

Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан жиноий уюшма таркибида товламачилик, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва чет эл давлатларда жиноий даромадларини легаллаштириш каби жиноятларни содир этган Г.Каримова ва бошқаларга нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланди.

Таъкидланишича, ҳозирда жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун айблов хулоса билан судга юборилди. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойи бошида Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан янги жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ҳақида баёнот берганди.

Унда Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Адлия вазирлиги АҚШ, Швейцария, Франция, Россия Федерацияси ва Латвия каби хорижий давлатлар билан Г.Каримованинг жиноий йўллар орқали топган ва ушбу давлатларнинг айримларида жиноят ишлари доирасида 1,3 млрд. АҚШ доллардан ортиқ даромадларини қайтариш бўйича ҳамкорлик олиб борилаётгани айтилган.

Ёрлиқ