Тошкентда Гулнора Каримова иши бўйича суд мажлиси бошланди
Январ 08, 2020 14:21 Asia/Tashkent
Бугун, 8 январь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Гулнора Каримова ва бошқаларга оид иш бўйича суд мажлиси бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабар бермоқда.
6 январь куни, Бош прокуратура жиноий уюшма таркибида жиноятлар содир этган Гулнора Каримова ва бошқаларга нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланиб, мазмунан кўриб чиқишлик учун айблов хулоса билан судга юборилганини маълум қилган эди.
Ёрлиқ