Ўзбекистон бош вазири ҳукумати истеъфога чиққанини маълум этди
Январ 21, 2020 11:15 Asia/Tashkent
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳукумати истеъфога чиққанини янги парламентга маълум этди.
Кун.уз сайтига кўра, Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида бош вазир Абдулла Ариповнинг Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисидаги мурожаати ўқиб эшиттирилди.
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси янгидан сайлангани муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади», дейилади ҳукумат мурожаатида.
Ёрлиқ