Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифига тайёргарлик масалалари муҳокама этилди
(last modified Sat, 25 Jan 2020 07:18:37 GMT )
Январ 25, 2020 12:18 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифига тайёргарлик масалалари муҳокама этилди

Кеча Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Комилов ва Сергей Лавров ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбатида,

Россия ТИВ хабарига кўра, икки томон Лавровнинг яқинда Тошкентда ўтган музокаралари натижаларини ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишган.

Бундан ташқари, Лавров суҳбат чоғида Абдулазиз Комиловни ташқи ишлар вазири лавозимига қайта тайинлангани билан табриклаган.

Аввалроқ маълум қилинганидек, Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи 5 февралга режалаштирган. 

Ёрлиқ