Тилла камар эгаси безовталаниб, ўзини ўзи сотиб қўйди
Январ 25, 2020 14:45 Asia/Tashkent
Тошкент халқаро аэропорти орқали Деҳлига парвози олдидан “яшил” йўлак орқали чиқиб кетаётган йўловчилардан бирининг безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортди.
Шундан сўнг ушбу шахс белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг камари аслида тилладан ишлангани фош бўлди.
Божхона ходимларини чалғитишга уринган ушбу шахс 122 гр. оғирликдаги тилла қуйма бўлагини гўёки камарнинг тўқа қисми сифатида олиб чиқмоқчи бўлган экан.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, яширинча олиб чиқишда тўхтатиб қолинган қуйма олтиннинг қиймати салкам 56 миллион сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ёрлиқ