Гулнора Каримова Британиядаги умумий қиймати 52 миллион доллар тенг икки квартирага эга
Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова Британиянинг Суррей графлигидаги қаср ҳамда Лондоннинг нуфузли туманларидаги умумий қиймати 40 миллион фунт стерлингга (52 миллион доллар) тенг икки квартирага эгалик қилиши аниқланди.
Дарё сайтигат кўра, бирлашган қироллик ҳукумати айнан ушбу объектларни ўз фойдасига мусодара қилишга ҳаракат қилмоқда.
Гулнора Каримовага тегишли мол-мулклар рўйхатини катта миқдордаги фирибгарлик жиноятларига қарши курашиш бюроси тақдим этган.
Каримова Суррейдаги Gorse Hill Manor қасрини 2010 йилда 18 миллион фунт стерлинг (23,5 миллион доллар) эвазига сотиб олган. Бугунги кунда ушбу объект 30 миллион фунт стерлингга (39 миллион доллар) баҳоланмоқда.
Қаср 1912 йилда қурилган бўлиб, унинг ҳудудида қайиқда сайр қилишга мўлжалланган кўл ҳамда 70 минг метр квадрат майдонга эга боғлар жойлашган.
Қасрга ёндош ҳудудларда бадавлат инсонларнинг саройлари жойлашган. Хусусан, Гулнора Каримовага тегишли қаср яқинида Бруней султонининг уйи бор.
Британия пойтахтида эса Каримовага тегишли иккита квартира мавжуд: Мейфер туманидаги 8 миллион фунт стерлингга (10,4 миллион доллар) ва Белгравия туманида 2 миллион фунт стерлингга (2,6 миллион доллар) баҳоланган хонадонлар.