Январ 29, 2020 11:55 Asia/Tashkent
  • Бир ҳафта ичида Хитойдан Ўзбекистонга келувчилар сони 5 бараварга ошди

Бир ҳафта ичида Хитойдан Ўзбекистонга келувчилар сони 5 баравар ошди, лекин Хитойга борувчилар сони 3 баравар қисқарди. Бу ҳақда Aviasales матбуот хизмати хабар берди.

Aviasales‘нинг ёзишича, Хитой ҳар доим ўзбекистонликлар кўп борадиган мамлакат бўлган. Декабрь ойида Хитой ўзбекистонликлар энг кўп борадиган давлатлар ичида 8-ўринни эгаллаган бўлса, январь ойида Полша ва Белорусдан кейин 11-ўринга тушиб қолди.

Ўзбекистонликлар кўпроқ Шанхай, Пекин, Чэнду, Урумчи ва Наньчан шаҳарларидан қайтишмоқда.

Ёрлиқ