Тошкентдаги АҚШ элчиси: АҚШ Марказий Осиёда ҳарбий ташкилот тузиш пайида эмас
(last modified Sat, 08 Feb 2020 06:40:53 GMT )
феврал 08, 2020 11:40 Asia/Tashkent
  • Тошкентдаги АҚШ элчиси: АҚШ Марказий Осиёда ҳарбий ташкилот тузиш пайида эмас

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблюм, АҚШ давлат котиби Майкл Помпеонинг минтақа давлатлари билан ҳарбий ташкилот тузиш таклифини илгари сургани ҳақиқатга мос эмас деб айтди.

Дарё сайтига кўра, 29 январь — 4 февраль кунлари Майкл Помпео Евросиё давлатларига сафари давомида Қозоғистон ва Ўзбекистонга ҳам ташриф буюрди. Давлат котиби Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари ташқи сиёсий маҳкамалари раҳбарлари билан «C5 + 1» форматидаги учрашувда мулоқот қилди.

Помпео ташрифи пайти русийзабон нашрларда АҚШ минтақа давлатларига ҳарбий ташкилоти тузиш, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига ўхшаш тузилмага бирлашишни таклиф этиши ҳақида ёзганди.

6 февраль куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида ўтган матбуот анжуманида элчи Даниел Розенблюм юқоридаги хабарни инкор этди.

«Бундай таклиф ҳам, ғоя ҳам бўлмаган. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига монанд уюшма яратиш ҳақида гап йўқ. Бу матбуотда қандай пайдо бўлгани ҳақида тасаввурга ҳам эга эмасман», — деди элчи.

Ёрлиқ