Ўзбекистонда яна бир молиявий пирамида аниқланди
(last modified Tue, 11 Feb 2020 10:46:37 GMT )
феврал 11, 2020 15:46 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда яна бир молиявий пирамида аниқланди

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Nasdaq Unique Finance Uzb молиявий пирамидаси тўғрисида огоҳлантирди.

Аниқланишича, бир нечта фуқаро агентликдан унинг логотипи ва материалларидан фойдаланган ҳолда фаолият юритаётган телеграм-канал Unique  Finance Nasdaq ҳамда телеграм-гуруҳ Nasdaq Unique Finance Uzb фаолиятига баҳо беришини сўраган.

Таъкидланишича, канал ва гуруҳ эгалари Unique.Finance платформаси орқали йирик халқаро компанияларнинг қимматли қоғозларига сармоя киритиш учун аҳолининг маблағларини жалб қилади.

"Улар барқарор ва юқори даромадни, шунингдек, янги аъзоларни жалб қилиш учун қўшимча мукофотлар ва бонусларни кафолатлайди", - дейилади хабарда.

Масалан, $5000 миқдоридаги бошланғич бадални тўлайдиган уч нафар янги аъзони олиб келган эски аъзога $1000 миқдоридаги бир марталик мукофот ҳамда ҳар бир янги иштирокчининг потенциал даромадларининг 5 %и миқдорида бонуслар ваъда қилинади.

Ўз аъзолари ишончига кириш учун каналда молия бозорлари тўғрисидаги материаллар, маълумотлар жойлаб борилади.

“Сизга минимал миқдордаги ($ 5000) бадални тўлаб, сайт рўйхатидан ўтганингиздан кейин қайсидир компанияларнинг акцияларини сотиб олганингиз тўғрисида маълумот берилади. Бироқ бу акциялар сохта бўлади”, - дейилади агентлик хабарида.

Ўрганишлар давомида агентлик юқоридаги канал, гуруҳ ва сайт ишида молиявий пирамиданинг бир қатор белгиларини аниқлади. Unique.Finance сайти қатор мамлакатлар регуляторлари томонидан молиявий пирамида рўйхатига киритилганлиги аниқланди. Маълум бўлишича, сайт операцияларни амалга оширмайди, аммо акциялар пакети ва савдолар жараёнига тақлид қилади.

"Фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш ва фуқароларга мулкий зарар етказилишининг мумкин бўлган намоён бўлишига йўл қўймаслик учун Агентлик юқорида кўрсатилган манбалардан материалларни республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига кўриб чиқиш учун юборди", дейилади хабарда.

Ёрлиқ