Андижонда Хитойдан келган талаба коронавирусдан гумонланиб шифохонага ётқизилди
(last modified Tue, 11 Feb 2020 12:50:16 GMT )
феврал 11, 2020 17:50 Asia/Tashkent
  • Андижонда Хитойдан келган талаба коронавирусдан гумонланиб шифохонага ётқизилди

Икки кун аввал Хитойдан келган талаба йигит коронавирус билан гумонланиб Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди.

Исми очиқланмаслигини сўраган касалхона врачининг айтишича, иситма ва бош оғриқдан шикоят қилган бемор 1 феврал куни шифохонага мурожаат қилган.

Бемор бошқа касаллардан бўшатилган алоҳида палатага ётқизилган.

Касалхона врачи текширишда коронавирус аниқланмаганини айтмоқда.

Андижоннинг Жалақудуқ туманидан бўлган бемор икки кун аввал Хитойдан келгани, Тошкент аэропортида ҳеч ким уни текширувдан ўтказмаганини шифокорларга айтган. Бемор шифохонанинг 2-бўлимидаги алоҳида палатага олинган, барча шифокорларга маска тақиш буюрилган.

“Иситма 37,5, бошқа ҳеч нарса йўқ. На томоқда қизариш, на катарал белги, на йўтал, на кўз қизариши бор. Лекин, коронавирус эмас. Шунга қарамай бемор алоҳида палатага олинди”, - деди шифохонанинг бош врачи ёрдамчиси.

Azon.uz