Ўзбекистон ва Туркия президентлари муҳим ҳужжатлар имзоладилар
(last modified Thu, 20 Feb 2020 06:09:13 GMT )
феврал 20, 2020 11:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Туркия президентлари муҳим ҳужжатлар имзоладилар

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари иштирокида ўтказилган стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши якунида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказишга келишиб олинди.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 

Кун.уз сайтига кўра, Президентлар Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишларини мунтазам ўтказиш борасида фикрларини айтишди.

Учрашувда транспорт соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш, Туркия орқали Европага мультимодал халқаро ташувларни йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди. 

Давлат раҳбарлари учрашувда қишлоқ хўжалиги тармоқлари, жумладан, интенсив боғдорчилик, балиқчилик, чорвачилик, наслчилик йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ҳам фикр алмашишди. Бу борада Туркиянинг илғор тажрибасини ўзлаштириш, университетлар ва илмий марказлар билан қўшма тадқиқотлар олиб бориш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистонда замонавий қўшма клиникалар ва диагностика марказлари ташкил этиш, кичик бизнес, тўқимачилик каби йўналишларда қўшма таълим дастурларини амалга ошириш таклифи кўриб чиқилди.

Унда шунингдек, қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар, жумладан, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришиш борасида ҳам фикрлашилди.

Анқарада Ўзбекистон–Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон–Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг илк йиғилиши якунида давлат раҳбарлари ва ҳукумат аъзолари тўртта ҳужжат имзолашди.

Жумладан, Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған «Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг якунлари бўйича Қўшма Баёнот»ни имзолаган бўлса, яна қуйидаги ҳужжатлар икки давлат ҳукуматларининг бошқа вакиллари томонидан имзоланди:

«Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳаракатлар Режаси»;

«Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан Туркия Палаталар ва товар биржалари иттифоқи ҳузуридаги Иқтисодиёт ва технологиялар университети билан ҳамкорлик тўғрисида»;

«Имтиёзли савдо битими бўйича музокаралар тўғрисида».

Музокаралардан кейин Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Шавкат Мирзиёев иштирокида брифинг ташкил этилди.

Ёрлиқ