Ўзбекистонга келган 6 минг хорижий фуқароларда коронавирус аниқланмаган
(last modified Sat, 29 Feb 2020 12:27:50 GMT )
феврал 29, 2020 17:27 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонга келган 6 минг хорижий фуқароларда коронавирус аниқланмаган

Ўзбекистон ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирусга қарши марказий штабининг хабар қилишича 15 январдан бугунгача  6 минг хорижий фуқаролар ҳам термометриядан ўтказилган ва уларда коронавирус аниқланмаган.

  Олдин Хитойдан учта чартер рейс орқали Ўзбекистонга олиб келинган ҳамда тиббий кузатувдаги фуқароларнинг термометриядан ўтказиш, ниқобларни ўз вақтида алмаштириш ва хоналарни шамоллатиш ҳамда намли тозалаш ишларини ўтказилиши малакали эпидемиологлар томонидан назоратга олинганди.

Шунингдек, дезинфектор мутахассислар томонидан кунига икки маҳал ётоқхоналар, ваннахоналар ва ошхона зарарсизлантирилмоқда. Ошхонада ишлатилган идиш-товоқларни зарарсизлантириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Юқумли касалликлар шифокорлари томонидан икки маҳал тиббий кўрик ўтказилмоқда. Фуқаролар орасида тана ҳарорати меъёрдан кўтарилган ва коронавирус инфекцияси белгилари мавжуд фуқаролар аниқланмади.