Эрондаги Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус юқтирганлар йӯқ
(last modified Fri, 06 Mar 2020 15:10:58 GMT )
март 06, 2020 20:10 Asia/Tashkent
  • Эрондаги Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус юқтирганлар йӯқ

2020 йил 1 мартдан бошлаб Теҳрон шаҳридаги Ўзбекистон Элчихонаси ҳузурида Ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, у Эронда COVID-19​ коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашганига қадар туну кун фаолият юритади.

Ташқи ишлар вазирлигининг Эрондаги элчихонага таяниб маълум қилишича, ҳозирги пайтда 50 га яқин ӯзбекистон фуқаролари турли сабабларга кўра Эронда бўлиб турибди. 6 март ҳолатига кўра, улар орасида коронавирус билан касалланганлар қайд этилмаган.

Элчихона Эрон томонининг ваколатли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди, Ишчи гуруҳ аъзолари учрашувлар, тушунтириш ишлари олиб бормоқда, шунингдек, ватандошларга консуллик ҳуқуқий ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам бермоқда.

Элчихона расмий веб-сайти ва «Телеграм» мессенжерида ташкил этилган махсус гуруҳ орқали Ўзбекистон фуқароларига Эрон ҳукумати ўрнатган меъёр ва қоидаларига, эҳтиёткорлик санитария чораларига қатъий риоя қилишларини, ватанга қайтиш ёки бошқа бир қарорга келишдан олдин, ҳотиржамлик ва эҳтиёткорлик билан хулоса чиқаришни тавсия этади.

Жаҳон ОАВ орқали тарқатилаётган ғаразли маълумотларнинг акси ӯлароқ Эронда коронавирусга қарши кураш муваффақиятли давом этяпти. Бу касалликдан даволанганлар сони кун сайин ортиб бормоқда. 

Қайд қилиш жоизким, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Эронга сафар қилган вакиллари  коронавирусга қарши Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва барча имкониятларни жалб қилган ҳолда олиб борган 16 кунлик кураши  бу мамлакатнинг тутган йӯли тӯғри ва мантиқий эканлигини кӯрсатди, дея таъкидладилар.

Ўзбекистон Республикаси элчихонасидаги Ишчи гуруҳ билан боғланиш маълумотлари:

Тел: +98 2122832071; +98 2122299780;

Костураев Костуражон (консул), тел.: +98 91201327823.

Элчихонанинг Интернет манбалари:

Элчихона веб-сайти: http://uzbekembassy.ir/

Телеграмдаги “Citizens of Uzbekistan in Iran” гуруҳи