Россияда ўзбекистонликлар ва доғистонликлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i50898
Россиянинг Петербург шарҳри полиция ходимлари «Галерея» савдо-кўнгилочар мажмуаси ёнида рўй берган оммавий муштлашувда иштирок этганликда гумон қилинган 11 кишини қўлга олди.
(last modified 2020-03-14T07:48:35+00:00 )
март 13, 2020 17:48 Asia/Tashkent
  • Россияда ўзбекистонликлар ва доғистонликлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди

Россиянинг Петербург шарҳри полиция ходимлари «Галерея» савдо-кўнгилочар мажмуаси ёнида рўй берган оммавий муштлашувда иштирок этганликда гумон қилинган 11 кишини қўлга олди.

Кун.уз сайтига кўра, можаро Ўзбекистон фуқаролари ва доғистонликлар ўртасида келиб чиққан.

Россияда юз берган муштлашувда ўн беш киши қатнашган, улар полиция келгунича тарқалиб кетган. Улардан бирига пичоқ билан жароҳат етказилган, уни ўртача оғир аҳволда касалхонага олиб кетишди.

Қўлга олинганлар - 18 дан 25 ёшгача, уларнинг барчаси Ўзбекистон ва Доғистондан бўлганлар, дея айтиб ўтди агентлик суҳбатдоши. Уларга безорилик бўйича иш қўзғатилгани айтилади.