Коронавирус Ўзбекистонда! /чалиниш билан боғлиқ биринчи ҳолат/
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i50927-Коронавирус_Ўзбекистонда!_чалиниш_билан_боғлиқ_биринчи_ҳолат
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
март 15, 2020 11:23 Asia/Tashkent
  • Коронавирус Ўзбекистонда! /чалиниш билан боғлиқ биринчи ҳолат/

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди.

“Жорий йилнинг 15 март куни соат 06.00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Франция Республикасида бўлиб қайтган 1 нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди”, - дейилади Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги.

Ҳозирда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда.

Таъкидланишича, ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.