Бош вазир: Нархларни сунъий оширганлар жиноий жавобгарликка тортилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i50949-Бош_вазир_Нархларни_сунъий_оширганлар_жиноий_жавобгарликка_тортилади
Бош вазир нархларни сунъий оширганлар жиноий жавобгарликка тортилишини маълум қилди
(last modified 2020-03-15T20:13:10+00:00 )
март 16, 2020 01:02 Asia/Tashkent
  •  Бош вазир: Нархларни сунъий оширганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Бош вазир нархларни сунъий оширганлар жиноий жавобгарликка тортилишини маълум қилди

 Бугун Бош вазир Абдулла Арипов томонидан коронавирусга қарши кураш чора-тадбирлари хусусида брифинг бўлиб ўтди. «Коронавирусдан ваҳимага тушишга ҳеч қандай сабаб йўқ. Давлатимиз унга қарши туриш учун керакли чора-тадбирларни амалга оширган. Барча захиралар яратилган ва тиббиёт ходимлари шай ҳолатда.

Пандемияга қарши кураш тажрибаси хорижнинг илғор давлатларидан ўрганилмоқда, деб ёзмоқда Xабар нашри. Фуқароларимиз лозим бўлган барча озиқ-овқат ва тиббиёт воситалари билан таъминланади.

Халқимизнинг бошига тушган синовдан фойдаланиб, нархни сунъий ошириб оладиган қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар учраса, улар ҳатто жиноий жавобгарликка қадар тортилади», — деб айтиб ўтди Абдулла Арипов.