Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони кўпайди
Францияда саёҳатда бўлиб қайтган беморнинг турмуш ўртоғи, икки нафар фарзанди, набираси ва яна бир фуқарода ушбу инфекция тасдиқланди ва Ўзбекистонда бу вирусни юқтириб олганлар сони 6 кишига етди.
Спутник сайтига кўра, сал олдин Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган.
Айни пайтда ҳукумат томонидан эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда, назорат кучайтирилмоқда.
Шу билан бирга, бемор билан бирга мулоқотда бўлган барча оила аъзоларини ҳам республика Вирусология илмий текшириш институти клиникаси ётқизилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан уларга тиббий назорат ўрнатилиб, ихтисослашган лаборатор таҳлилдан ўтказилган. Таҳлил натижалари беморнинг ўғли ва қизида коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатган.
Шунингдек, шу йилнинг 15 март куни Истанбул - Тошкент йўналишидаги рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам ушбу инфекция аниқланган. Лаборатор таҳлил республика Вирусология илмий текшириш институтида ўтказилган.