Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлган шахслар сони 13 нафарга етди
(last modified Wed, 18 Mar 2020 06:16:07 GMT )
март 18, 2020 11:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлган шахслар сони 13 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 13 нафарга етди.

Спутник сайтига кўра, , Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқароси ва Лондонда бўлиб қайтган яна бир фуқаронинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳар икки фуқаро ҳам қатъий тиббий назоратда бўлган.

Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 13 нафарга етди. Беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли бўлиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Вирусология илмий текшириш институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида, шунингдек, унинг ўғли ва қизи, турмуш ўртоғи ва набирасида коронавирус инфекцияси аниқланганини хабар қилинганди. Олиб борилган таҳлил натижаларига кўра, ушбу бемор билан мулоқотда бўлган қариндошида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилган.

Ёрлиқ