Ўзбекистонда коронавирусга мубталолар сони 15 нафарга етди
(last modified Wed, 18 Mar 2020 10:08:21 GMT )
март 18, 2020 15:08 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубталолар сони 15 нафарга етди

Бир муддат олдин Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар бермилганди.

Дарё сайтига кўра, унинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус инфекция борлиги тасдиқланган. Шу билан бирга, Лондонда бўлиб қайтган яна бир Ўзбекистон фуқаросида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳар икки фуқаро ҳам қатъий тиббий назоратда бўлган. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 15 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Ёрлиқ