Тошкентлик аёлнинг 225 минг долларлик машиналарини ёқишда гумонланувчилар ушланди
март 18, 2020 20:39 Asia/Tashkent
Шу йилнинг 8 март куни Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида 36 ёшли Камила И.га тегишли “Mercedes-Benz GLS300” ва “BMW X5” русумли автомобиллари қасддан ёқиб юборилган эди. Моддий зарар суммаси тахминан 225 000 АҚШ доллари миқдорида баҳоланган.
Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173 моддаси иккинчи қисми “в” банди билан жиноий иш қўзғатилган.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, кўрилган чоралар давомида иккита автомобилни қасддан ёқиб юборганликда гумонланувчилар ушланган. Улар 30 ёшли самарқандлик Турсин Э. ва Тошкент вилоятида яшовчи 26 ёшли Шаҳзод Ш.лар эканлиги маълум қилинди.
Ёрлиқ