Ўзбекистон Эрон билан иккитомонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидламоқда
(last modified Sun, 22 Mar 2020 07:27:34 GMT )
март 22, 2020 12:27 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти Эрон Ислом Жумҳурияти президентига Наврўз байрами муносабати билан йўллаган ўз паёмида, икки мамлакат ўртасида иккитомонлама алоқаларни кенгайтиришни таъкидлади.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон президентига йўллаган ўз паёмида, Наврўз байрами ва баҳор фасли кириб келиши муносабати билан Эрон халқи ва мамлакат президенти Ҳасан Руҳонийни табриклаб, Теҳрон-Тошкент муносабатлари тез суръатда кенгайишига ишонч билдирди. 

Ўзбекистон президенти шунингдек, баҳор фасли ва наврўз байрамининг файз-баракоти билан тўлган ушбу кунларда Эрон халқи учун тинчлик, осойишталик ва мувафаққиятлар орзу қилди. 

Ёрлиқ