Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 49 нафарга етди
(last modified Tue, 24 Mar 2020 05:35:39 GMT )
март 24, 2020 10:35 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 49 нафарга етди

Ушбу инфекция Россияда бўлиб қайтган икки фуқаро ва яна бири эса Туркияда бўлиб қайтган беморнинг турмуш ўртоғида аниқланган

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган шахслар сони 49 нафарга етди, дея хабар бермоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

«Ушбу инфекция Россияда бўлиб қайтган икки фуқаро ва яна бири эса Туркияда бўлиб қайтган беморнинг турмуш ўртоғида аниқланган», — дейилади вазирлик ахборотида.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 46 нафарга етгани ҳақида хабар берилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, 24 мартдан Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилди, деҳқон бозорларидан ташқари барча бозорларнинг фаолияти тўхтатилди. 

Ёрлиқ