70 фоизли спирт вирусни ўлдирадими? Вирус «водопровод» сувидан юқиши мумкинми?
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51122
АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов бу саволларга жавоб берди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
март 24, 2020 22:58 Asia/Tashkent
  • 70 фоизли спирт вирусни ўлдирадими? Вирус «водопровод» сувидан юқиши мумкинми?

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов бу саволларга жавоб берди.

"Спиртли воситалар, спиртли геллар, спиртнинг ўзи ҳам коронавирусни ўлдиради. Ҳозирда дезинфекцияловчи турли воситалар ишлаб чиқарилмоқда, уларнинг аксарияти таркибида спирт мавжуд. Спиртнинг вирусларни ўлдириш хусусияти бор.

Коронавируснинг «водопровод» сувидан юқиш ҳолатлари ҳали аниқланмаган. Чунки «водопровод» сувидан юқиши учун ана шу сув қувурлар тизимининг манбасига вирус тушган бўлиши керак", деди Баҳром Алматов.