Ўзбекистонда бир кунда 15 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар 75 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51161-Ўзбекистонда_бир_кунда_15_кишида_коронавирус_аниқланди._Жами_беморлар_75_нафарга_етди
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 10тага ошиб, 75 нафарни ташкил этмоқда.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
март 27, 2020 07:33 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда бир кунда 15 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар 75 нафарга етди

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 10тага ошиб, 75 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда маълум қилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги рақамлардан бошқа маълумотларни очиқламаган.

Шу тариқа, 26 март давомида Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 15 нафарга ошди.

Зарарланганларнинг 11 нафари тиббиёт ходимлари экани маълум қилинган.

Тушдан кейин зотилжам аломатлари кузатилаётган беморлар сони 13 нафар экани, 4 бемор оғир аҳволдалиги ҳақида хабар берилган эди.

Тошкент ва Наманган шаҳарларидан сўнг, кун давомида Самарқанд, Бухоро, Андижон, Гулистон шаҳарлари ва Сурхондарё вилоятига кириш-чиқиш чекловлари эълон қилинди.