Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига мубтало бўлганлар сони 133тага етди
(last modified Sun, 29 Mar 2020 06:00:16 GMT )
март 29, 2020 11:00 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига мубтало бўлганлар сони 133тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланган беморларнинг 7 нафари тузалган аммо бу вирусга чалинган шахслар сони 133 кишига етди.

Кун сайтининг хабар қилишича, 29 март куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 29тага ошиб, жами ҳолатлар сони 133тага етган.

Вазирлик беморларнинг 7 нафари тузалгани тўғрисида ҳам маълумот берган.

«Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб таҳдид солиб турган бир пайтда, юртимизда ушбу инфекция тарқалишининг олдини олиш борасида тезкор ва қатъий чоралар кўрилмоқда. Жумладан, тиббиёт ходимлари коронавирус инфекциясига чалинган беморларимиз соғайиб кетишлари учун бор маҳоратларини ишга солган ҳолда курашмоқдалар.

Қувонарли жиҳати, фидойи ва ватанпарвар шифокорларимиз саъй-ҳаракати туфайли юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларимизнинг дастлабки 7 нафари бутунлай соғайди.

Ёрлиқ