Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлган шахслар сони 158тага етди
(last modified Tue, 31 Mar 2020 06:00:37 GMT )
март 31, 2020 11:00 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлган шахслар сони  158тага етди

Ўзбекистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 8 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилганини эълон этди.

Кун. уз сайтининг хабар қилишича, айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлик ҳолатлари сони 8тага ошиб, 158 нафарни ташкил этмоқда.  Ушбу инфекция шу йилнинг 12 мартида Туркияда бўлиб, касаллиги тасдиқланган бемор билан  яқин мулоқотда бўлган 2 нафар наманганлик, иккинчи марҳум билан яқин мулоқотда бўлган асли навоийлик 2 нафар кишида, яъни она ва болада, шунингдек, беморлар билан мулоқотда бўлган 4  нафар тошкентлик фуқарода аниқланди.

Ўзбекистонда вирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни қайд этилганди. Ўтган вақт мобайнида беморларнинг 7 нафари соғайди, 2 киши вафот этди. Даволанаётган беморларнинг 20 нафарида пневмония ҳолати кузатилмоқда. 8 нафар беморнинг аҳволи оғир, 4 нафарининг аҳволи нисбатан оғирлиги маълум қилинган.

Ёрлиқ