Хитой томонидан Ўзбекистонга 20 тонна инсонпарварлик ёрдам юборилди
(last modified Tue, 31 Mar 2020 09:55:35 GMT )
март 31, 2020 14:55 Asia/Tashkent
  • Хитой томонидан Ўзбекистонга 20 тонна инсонпарварлик ёрдам юборилди

Хитой мудофаа компаниялари томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида 20 тонна тиббий буюмлар юборилди.

Қалампир.уз сайтига кўра, Хитойнинг “Норинко”, “Виек Точмаш”, “Хайтера”, “Поли Техноложи” ва бошқа мудофаа саноати компаниялари Ўзбекистонга 20 тонна тиббий буюмларни инсонпарварлик ёрдами сифатида юборди.

Улар бир марталик стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя кўзойнаклари, юз учун фильтрловчи ниқоблар ва тана ҳароратини ўлчовчи тепловизорлардан иборат.

Мазкур инсонпарварлик ёрдами 29 март куни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво лайнерида Ўзбекистонга олиб келинди.

Олиб келинган юклар аэропорт ҳудудида Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва Мудофаа вазирлиги масъул шахслари томонидан қабул қилиб олинди.

Ҳозиргача Ўзбекистонда 158 киши коронавирусга чалинган.

Ёрлиқ