Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 173 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51291-Ўзбекистонда_коронавирусга_мубтало_бўлганлар_сони_173_нафарга_етди
Ўзбекистонда яна бир кишига коронавирус ташхиси қўйилилгани билан бу инфекцияга чаланганлар сони 173 нафарни ташкил этмоқда.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
апрел 01, 2020 10:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 173 нафарга етди

Ўзбекистонда яна бир кишига коронавирус ташхиси қўйилилгани билан бу инфекцияга чаланганлар сони 173 нафарни ташкил этмоқда.

Спутник сайтига кўра, Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 1 тага ошиб, 173 нафарни ташкил этмоқда.

Олдинроқ Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 5 тага ошди ва айни вақтда 172 нафарни ташкил этганди

мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бугун коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна бири бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилган. Ушбу фуқаро, аввал хабар қилганимиздек, жорий йил 14 март куни Лондон – Тошкент йўналишидаги рейс билан пойтахтга келган. 16 март куни унда коронавирус касаллиги аниқланган.

Ўтган вақт давомида у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тўлиқ даволанган.

Айни пайтгача ушбу касалликдан соғайганлар сони Ўзбекистонда 8 нафарга етди.

31 март санасига қадар коронавирусни аниқлаш бўйича 22 мингдан ортиқ тест ўтказилган.