Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 181-тага етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51311-Ўзбекистонда_коронавирусга_чалинганлар_сони_181_тага_етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 8 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани тўғрисида маълумот берди.
(last modified 2020-04-02T04:44:38+00:00 )
апрел 01, 2020 17:23 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 181-тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 8 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани тўғрисида маълумот берди.

Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 181тани ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори 15 март куни қайд этилганди. Шу вақтгача беморларнинг 12 нафари тузалди, икки киши вафот этди.

Айни вақтгача Тошкент шаҳридан ташқари Фарғона, Наманган, Андижон, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида ҳам коронавирус ташхиси қўйилган 167 бемор даволанмоқда.