Ўзбекистонда кимга, қандай ва қаерда ижтимоий ёрдам берилади?
Коронавирус инфо каналида айни вақтда Ӯзбекистонда ижтимоий ёрдамлар кимга, қандай ва қаерда берилиши юзасидан саволларга жавоб берилди.
Савол: Ижтимоий ёрдам учун қаерга мурожаат қилишим мумкин?
Жавоб: Aхборот маркази — 11-97 қисқа рақамлари орқали.
Савол: Ким ижтимоий ёрдам олиши мумкин?
Жавоб: Ижтимоий ёрдам маҳсулотлари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кексалар, ишсизлар, шунингдек доимий ишламайдиган ва ҳар куни карантин туфайли ишлай олмайдиган фуқароларнинг оилаларига етказилади.
Савол: Aхборот марказига уланишда қандай маълумотлар керак бўлади?
Жавоб: Эҳтиёжмандларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва телефон рақамлари (бу маълумотни киритиш учун керак бўлади)
Савол: Aхборот марказига куннинг қайси вақтида мурожаат қилишим мумкин?
Жавоб: Сиз ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача Aхборот марказига (1197 қисқа рақами) мурожаат қилишингиз мумкин.
Савол: Мен пул билан ёрдам олсам бўладими?
Жавоб: Йўқ.
Савол: Ижтимоий ёрдам қанча вақт давомида берилади ва уни яна олиш мумкинми?
Жавоб: Ушбу тизимнинг асосий вазифаси ёрдамга муҳтож оилани аниқлашдир. Марказлар маълумотни учта манбадан олишади.
Фуқаролар ушбу рақамлар орқали биз билан боғланишлари мумкин.
Тошкент шаҳри:90-900-63-4671-210-01-15
Қорақалпоғистон Республикаси:91-395-91-9161-222-02-44
Aндижон вилояти:97-472-97-1198-190-92-82
Бухоро вилояти:98-140-66-1665-223-11-54
Жиззах вилояти:99-550-03-6972-226-31-88
Қашқадарё вилояти:91-962-25-0075-221-11-80
Навоий вилояти:90-500-77-8890-396-22-32
Наманган вилояти:97-257-51-6269-227-17-94
Самарқанд вилояти:91-315-79-9978-210-18-00
Сирдарё вилояти:99-464-01-6167-225-45-82
Сурхондарё вилояти:93-220-82-8893-760-64-64
Тошкент вилояти:99-693-07-7793-919-99-09
Хоразм вилояти:99-965-30-0762-228-45-15
Фарғона вилояти:94-133-28-2273-244-05-10