Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 504 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51451-Ўзбекистонда_коронавирусдан_зарарланиш_ҳолатлари_сони_504_нафарга_етди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда яна 32 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилганини маълум этди.
(last modified 2025-06-23T09:06:26+00:00 )
апрел 07, 2020 11:12 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 504 нафарга етди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда яна 32 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилганини маълум этди.

«2020 йил 7 апрель соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 504 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда дастлабки бемор 15 март куни аниқланган эди. Апрель ойида беморлар сони сезиларли даражада кўпая бошлади, 5-7 апрель кунлари 200дан ортиқ кишида вирус аниқланди.

Шу вақтгача беморларнинг 30 нафари соғайган, 2 киши вафот этган.