Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 546 нафарга етди
апрел 09, 2020 08:19 Asia/Tashkent
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 1 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 8 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 546 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистонда дастлабки бемор 15 март куни аниқланган эди. Апрель ойида беморлар сони сезиларли даражада кўпая бошлади, Жами 546та ҳолатнинг ярмидан кўпи – 320таси сўнгги беш кун ичида аниқланди.
Шу вақтгача беморларнинг 30 нафари соғайган, 3 киши вафот этган.
Ёрлиқ