Жиззахда карантинни бузган қиморбозлар ушланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51483-Жиззахда_карантинни_бузган_қиморбозлар_ушланди
4 апрель куни Фориш тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан "Эгизбулоқ" маҳалласида эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.
(last modified 2020-04-09T04:25:50+00:00 )
апрел 09, 2020 09:19 Asia/Tashkent
  • Жиззахда карантинни бузган қиморбозлар ушланди

4 апрель куни Фориш тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан "Эгизбулоқ" маҳалласида эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Дўстлик тумани, "Бунёдкор" маҳалласида истиқомат қилувчи 1994 й.т. Н.Т. 7 нафар ўртоқлари билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, қимор ўйнаётган вақтда ҳуқуқ тартибот идора вакиллари уларнинг қилмишига чек қўйган. 

Ҳуқуқбузарлар қонунчиликда белгиланган тартибда жазога тортилади.