Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 624 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51518-Ўзбекистонда_коронавирусга_чалинганлар_сони_624_нафарга_етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 42 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
апрел 10, 2020 19:41 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 624 нафарга етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 42 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 10 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 624 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда дастлабки бемор 15 март куни аниқланган эди. Апрель ойида беморлар сони сезиларли даражада кўпая бошлади.

Шу вақтгача беморларнинг 38 нафари соғайган, 3 киши вафот этган.