Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 767 нафарга етди
(last modified Sun, 12 Apr 2020 02:16:09 GMT )
апрел 12, 2020 07:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 767 нафарга етди

Ўзбекистонда яна 38 кишида коронавирус аниқланиб, кунлик кўрсаткич 98тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 38тага ошди.

«11 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 767 нафарни ташкил қилмоқда», – дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Шу тариқа, 11 апрель куни беморлар сони 98 нафарга ошди. Бу – илк ҳолат қайд этилган 15 мартдан кейинги даврдаги иккинчи энг кўп кунлик касалланиш кўрсаткичи. Бугунгидан кўп бемор фақат 6 апрелда қайд этилган эди – 115 киши.

Бугун, шунингдек, мамлакатда коронавирусдан тўртинчи ўлим ҳолати юз берди – Фарғонанинг Ёзёвон туманидан бўлган 59 ёшли аёл вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, тузалганлар сони 42 кишини ташкил этмоқда.